Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар ИИББ: Пойтахтда комендантлик соати жорий этилмаган
3.11.2017 10:25,  
1

Тошкент шаҳрида комендантлик соати жорий этилмаган, шаҳар аҳолиси муаммоларсиз кечки сайрга чиқишлари ва ишга бориб-келишлари мумкин. Бу ҳақда ИИББ пост-патрул хизмати вакили подполковник Азиз Султонов 2 ноябрь куни ўтган брифингда маълум қилди.

Азиз Султоновнинг таъкидлашича, кечки тадбирлар профилактик бўлиб, асосан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олишга қаратилган. Бу вақтда бемақсад юрган, юриш-туришида шубҳа уйғотган ёки жиноят содир этишга мойил бўлган фуқаролар икки хил тартибда жиддий текширилади. 

Фуқароларнинг шахсини аниқлаш савол-жавоб ҳамда ахборот коммуникация воситалари орқали аниқланади. Агар фуқаро шубҳа уйғотмаса, узр сўраб қўйиб юборилади ёки уйига элтиб қўйилиши (асосан хорижий фуқаролар) ҳам мумкин.

ИИББ ППХ вакилининг маълум қилишича, профилактик тадбирлар натижасида йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида республика миқёсида қидирувда бўлган 146 киши Тошкент шаҳрида ушланган. 1443 та жиноят фош этилган. Бундан ташқари 250 та жиноятнинг олди олинган. 138 минг 794 та ҳуқуқбузарликлар аниқланган. 

Тошкент шаҳар ИИББ планшетлар ёрдамида ўша жойнинг ўзида фуқаронинг шахсини аниқлаш бўйича лойиҳани синовдан ўтказмоқда. Бу каби планшетларни ППХ вакилининг ҳар бирига бериш режалаштирилган, дея хабар қилинди брифингда.

ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаевнинг қўшимча қилишича, планшетларга маҳаллий мутахассислар ишлаб чиққан дастурий таъминот ўрнатилади. Яқин орада ушбу тизим пойтахтда, кейинроқ босқичма-босқич вилоятларда ҳам ишга туширилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан