Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






НАТО кемалари Грузиянинг Батуми портига кирди
3.11.2017 17:53,  
4

Руминиянинг Regele Ferdinand фрегати (соқчи кема) ва Туркия байроғи ўрнатилган НАТО кемаси Батуми бандаргоҳига кирди. Грузия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, алянснинг яна иккита кемаси келади. Уларга раҳбарлик қилувчи вице-адмирал Эрви Брежон ва НАТО делегациясини мамлакат вазири Георгий Мгебришвили ҳамда Болгариянинг Грузиядаги элчихонаси қарши олади.

Кемалар 6 ноябргача Батумида қолади. Делегация аъзолари денгиз бошқаруви қўшма марказига ташриф буюради. Шунингдек, матбуот конференцияси ҳам ўтказилади.

Батуми шаҳри Қора денгизнинг бўйида жойлашган бандаргоҳ шаҳар ва Ажария мухтор республикасининг пойтахтидир.

НАТОнинг иккинчи мақсадли доимий гуруҳининг кемалари учинчи марта Грузияга кириб келиши кузатилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан