Стивен Ҳокинг инсониятни роботлар қириб ташлашидан ташвиш билдирди

03.11.2017 | Илм-фан | 2889

Британиялик донгдор физик Стивен Ҳокинг сунъий идрокнинг шиддат билан ривожланиши инсониятга таҳдид туғдиришидан сўз очди.

“Агар одамлар ҳозир компьютер вируслари ишлаб чиқараверса, келажакда кимдир ўзини ўзи яратувчи ва ривожлантирувчи сунъий идрок тайёрлайди. Бу янги ҳаёт тарзи бўлиб, инсондан ўзиб кетади”, деди олим. Шунингдек, янги мавжудот-машиналар инсондан қутулишни истаб қолиши мумкинлигини қўшиб қўйди.

Олимнинг фикрича, бордию бу ҳол юз бермаганда ҳам одамлар ўз ҳаёти билан ўйнашмоқда. “Биз ортга қайтиб бўлмас нуқтага келиб қолдик. Ер бизга жуда торлик қилмоқда, аҳоли сони қўрқинчли равишда ўсмоқда”, деди физик.

Стивен Ҳокингнинг фикрича, муқаррар ҳалокатдан қутулиш учун инсоният илм-фанни чуқур ўрганиши ва бошқа сайёраларга кўчиб ўтишни бошлаши лозим.