Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда ўтган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашида ўндан ортиқ ҳужжат имзоланди
4.11.2017 10:37,  
2346

3 ноябрь куни Тошкент шаҳрида МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди.

Мажлисда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон Бош вазирлари, Россия Ҳукумати раиси, Озарбайжон ва Туркманистондан ҳукумат раҳбарлари ўринбосарлари, Молдовадан мамлакатнинг МДҲ устави доирасидаги ва бошқа органлари ҳузуридаги мухтор вакили иштирок этди.

Кенгайтирилган таркибдаги музокараларда Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга оид қатор масалалар муҳокама қилинди. 

Шундан сўнг Ҳамдўстлик мамлакатлари ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш, мазкур тузилманинг институционал ва ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга доир ўндан ортиқ ҳужжат имзоланди. 

Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашувда мажлис самарали бўлгани, имзоланган ҳужжатлар МДҲ мамлакатлари ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан