Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






4 ноябрь куни АҚШда фуқаролар уруши бошланади(ми?)
4.11.2017 10:57,  
8

Сўнгги бир ҳафта давомида ижтимоий тармоқларда тарқалган миш-миш Америка жамоатчилигида шов-шувга сабаб бўлди. Эмишки, АҚШдаги аксил-фашистик жамоалар 4 ноябрь куни фуқаролар уруши бошлашни режалаштиришган. Мазкур миш-мишлар «Муқобил ўнгчилар» (инглизча Alt-right​) номини олган, миллатчилик, фашизм ва ирқчилик мафкурасига асосланган, америкача консерватизм тарафдорлари томонидан тарқатилди.

«Муқобил ўнгчилар»нинг фикрича, аксил-фашистик кайфиятдаги жамоалар уларга қарши шафқатсиз ва қонли кураш бошлашни мақсад қилганлар. Улар тарқатган қўрқинчли хабарларда аксилфашистлар томонидан амалдаги ҳукуматни ағдариш, ҳукуматни куч билан эгаллаб олиш, Трампга овоз берган ҳар қандай америкалик, консерватив ва қуроли бор кишилар ўлдирилиши режа қилингани айтилган.

Бундай қалбаки хабарлар шов-шув уйғотмай қолмади. Ижтимоий тармоқлар, хусусан, Фейсбук, Инстаграм ва Твиттерда «муқобил ўнгчилар»нинг оҳ-воҳлари кўпайиб кетди. Бўлажак шафқатсиз уруш ҳақида минглаб постлар ёзилган ва кенг муҳокама қилинган. YouTube тармоғига қўйилган видеоклип эса 400 минг мартадан кўпроқ томоша қилинган. Айримлар «оқ танлиларга қарши навбатдаги таҳдид»дан жазавага тушган бўлса, бошқалар аксил-фашистларга қарши курашиб, уларни ўлдириш лозимлигини тарғиб қилишган.

Фашистларнинг иддаосича, уларга қарши бўлганлар шанба куни АҚШнинг бир қанча шаҳарларида намойишлар, ўнгчиларга қарши шафқатсиз юришлар бошланиши керак. Айрим консератив сайтлар эса оқ танлиларга шанба куни кўчага чиқмасликни тайинлар экан, ҳар бир оқ танлининг боши аксил-фашистлар томонидан олиниши айтиб қўрқитилган.

Фашистларга қарашли сайтлар бўлажак «қонли қирғин» ҳақида қайта-қайта огоҳлантириши, ижтимоий тармоқлардаги ёлғон ташвиқот одамларни саросимага солмай қўймаган. Журналистлар воқеага эътибор қаратмай қолишмади. Washington PostHuffington PostGuardian​ каби нуфузли нашрларда 4 ноябрьга ҳеч қандай қирғин режалаштирилмагани хусусида раддиялар пайдо бўлган.

Guardian​ нашрининг ёзишича, аксил-фашистик жамоалар томонидан 4 ноябрь санасига намойишлар режалаштирилмаган. Аммо Huffington Post​ томонидан эълон қилинган хабарда «Refuse Facism​» аксил-фашистик жамоаси томонидан намойишлар режалаштирилгани айтилган. Аммо нашрга кўра, бу гуруҳ зўравонлик ва қон тўкишни эмас, фашизмга қарши тинч намойишлар орқали курашишга бел боғлаган. Шу билан бирга, бир неча ой муқаддам Конфедерация ёдгорликлари устида келиб чиққан тўқнашувларда қон тўкилганини седан чиқармаслик лозим.

Мазкур гуруҳ президент Доналд Трамп сиёсатига қарши доимий намойишлар ташкил қилиш билан шуғулланиб келади. Жамоа аъзолари, токи Доналд Трамп ва вице-президент Майк Пенс истеъфога чиқмас экан, намойиш ўтказишда давом этишларини маълум қилишган. Айни пайтда эртага Американинг турли шаҳарларидаги намойишларда нима рўй беришини ҳеч ким аниқ айта олмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан