Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда 15 йилдан буён қидирувда бўлган аёл қўлга олинди
4.11.2017 11:05,  
13

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишда гумонланиб, 2002 йилдан буён қидирувда бўлган аёл қўлга олинди, деб хабар берди Тошкет шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

2017 йилнинг 30 октябрь куни Шайхонтоҳур тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотиш) жиноятини содир этганлиги учун 2002 йил 1 июнь куни Шайхонтоҳур туман ИИБ Тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Дилором Усмонова қўлга олинган.

Ҳозирда унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан