Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ бошчилигидаги коалиция: Ироқ деярли батамом ИШИДдан қутулди
4.11.2017 17:25,  
3

АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқ “Исломий давлат”дан деярли тўлалигича тозаланганлигини маълум қилди. Ироқ кучлари халқаро коалиция ёрдами билан Ироқ ҳудудини тозалашга муваффақ бўлгани айтилмоқда.

 “Хавф ҳали сақланиб қўлган ва олдинда катта иш турибди, аммо биз ИД бутунлай тор-мор қилиниши кафолати учун келгусида ҳам Ироқ ҳукумати ва хавфсизлик кучлари билан елкама-елка турамиз”, деди коалиция вакили генерал-майор Роберт Уайт.

Ироқ ҳарбийлари жума куни Сурия билан чегарада жойлашган Ал Қаим шаҳри устидан тўла назоратга эришди. Бу шаҳар олдин ИДнинг асосий таянчларидан эди. Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Ободий шаҳарни қутқариш бўйича амалиёт ўтказиш чоғида уни террорчиларнинг  охирги суянчи деб атаган. Шаҳар Ироқнинг ғарбидаги Анбар провинциясида жойлашгандир.

Октябр ойида Ироқ армияси Киркук провинциясидаги Ал Хавижа шаҳрини озод қилган. Бу шаҳар “Исломий давлат”нинг Мўсулдан кейинги бош қароргоҳи эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан