Бельгия Каталониянинг собиқ етакчисини ҳибсга олиш бўйича ордер олди

04.11.2017 | Жаҳон | 2396

Бельгия ҳукумати Каталония женералитетининг собиқ президенти Карлес Пучдемонни ҳибсга олишга ордер олди. Яқин кунларда Пучдемон сўроққа чақирилиши кутилади.

“Биз Европанинг ҳибс бўйича ордерини олдик, уни ўрганамиз ва суд терговчисига топширамиз”, деди Бельгия федерал прокуратураси вакили Ван дер Сипта.

Прокуратурада терговчи уни терговга чақириши ёки уни олиб келиш учун полиция жалб этиш ҳақида сўз борди. Аввалроқ Испания суди ҳозир Брюсселда бўлган каталон сиёсатдони Карлес Пучдемонни ҳибсга олиш ҳақида қарор чиқарган эди.

Карлес Пучдемон шу йилнинг кузида ноқонуний референдум ўтказган, деган айблов билан Каталония женералитети президентлигидан четлаштирилган, аммо у ҳануз ўзини қонуний президент ҳисоблайди.