Муштинг пўлат бўлса: кунг-фу устаси 300та ёнғоқни қўлда чақди (видео)

04.11.2017 | Жаҳон | 2837

Хитойлик яккакураш устаси Ли Вэйцзюн қуруқ қўл билан ёнғоқ чақиб дунё рекордини ўрнатди. Ли 302та ёнғоқни чақишга бир дақиқа ҳам вақт сарфлагани йўқ. Бу воқеа акс этган видеороликни CGTN канали тарқатди.

Рекордчи 27 йилдан бери турли жанг санъатлари билан шуғулланади. У “темир қўл” техникасини эгаллаганлиги туфайли ўнг кафти оддий одамларнинг кафтидан бирмунча қаттиқроқдир. Ли Хитой маданияти ва жанг санъатини оммалаштириш учун Гиннес китобига киришга уриниб кўрди.

Қуруқ қўлда ёнғоқ чақиш бўйича аввалги рекордни ҳиндистонлик жанг устаси ўрнатган бўлиб, у бир дақиқада 212та ёнғоқни пачоқлаган.