Ўзбекистон Қирғизистондан картошка ва пишлоқ, шунингдек қурилишда ишлатиладиган тош ва кўмир сотиб олишга тайёр, деди Қирғизистон иқтисодиёт вазири Артем Новиков.
Қирзиғистон вазирининг сўзларига кўра, Алмазбек Атамбаев қозоқ-қирғиз чегарасидаги муаммолар туфайли, ҳукуматга маҳсулотларни сотиш учун альтернатив бозорлар топишни буюрган.
"Биз Тошкентда бир неча ҳужжатлар имзоладик. Яқин орада бизнинг тадбиркорларимиз ўз маҳсулотларини таклиф этишлари ва ҳамкор топишлари учун, ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан бизнес-музокаралар ўтказамиз. Хитой томони билан ҳам шундай музокаралар олиб борилмоқда", — деди Новиков.
Вазир айтишига қараганда, Қирғизистон картошка, сут маҳсулотлари, пишлоқлар, қурилиш тоши ва кўмир таклиф қилишга тайёр.