Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Саудия Арабистонида бир йўла 11 нафар шаҳзода ва ўнлаб вазирлар ҳибсга олинди
5.11.2017 18:14,  
25

Валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон бошчилик қиладиган янги коррупцияга қарши қўмита кенг қамровли аксил-коррупциявий амалиёт бошлаган. Al Arabiya​ телеканали тарқатган хабарга кўра, коррупциявий иш доирасида 11 шаҳзода, 4 нафар амалдаги ва ўнлаб собиқ вазирлар қамоққа олинган.

Қўмита расмийлари ҳодисани 2009 йилда Жидда тошқинлари бўйича иш қайта кўрилаётгани ва Ўрта Шарқ Респирация Синдроми вируси (коронавирус ёки туя гриппи) иши тергов қилинаётгани билан изоҳлашган.

Шанба куни Қирол Салмон ибн Абдулазиз томонидан имзоланган фармон янги аксил-коррупциявий қўмитага валиаҳд шаҳзода, қиролнинг ўғли ва мудофаа вазири Муҳаммад ибн Салмон раҳбарлик қилади. Унинг таркибига Мониторинг ва разведка комиссияси раҳбари, Коррупцияга қарши миллий бошқарма раиси, Умумий ревизорлик бюроси бошлиғи, Бош прокурор ва Давлат хавфсизлик идораси раҳбари киради.

Қўмитага тергов-суриштирув ишларини ўтказиш, коррпуцияга алоқадорликда гумон қилинган шахсларни ҳибсга олиш, уларга хорижга чиқишни таъқиқлаш, ҳисоб рақамлари ва мулкларини музлатиб қўйиш каби ваколатлар берилган.

Ҳибсга олинганлар орасида Миллий гвардия вазири, қироллик тахти учун асосий даъвогарлардан бири сифатида кўрилган Шаҳзода Мутъиб ибн Абдуллоҳ, Ар-Риёд вилояти собиқ губернатори Шаҳзода Турки ибн Абдуллоҳ, собиқ мудофаа вазири ўринбосари Шаҳзода фаҳд ибн Абдуллоҳ, Қироллик судининг собиқ раҳбари Холид ибн Тувайжрий, иқтисодиёт ва режалштириш вазири Одил Фақиҳ, собиқ молия вазири Иброҳим Ассаф, Саудия ҳарбий-денгиз флоти қўмондони Абдуллоҳ Сутлон кабилар борлиги маълум.

Бундан ташқари, кенг қамровли ҳибслар тўлқини қироллик оиласи ва бошқа нуфузли оила вакиллари ҳисобланган машҳур ишбилармонларни ҳам четлаб ўтмаган. Турли манбалардан олинган хабарларга кўра, Binladin Group​ компанияси раҳбари Бакр бин Лодин, таниқли ишбилармонлардан Валид ибн Талол, Валид Иброҳим ва Солиҳ Камол каби миллиардерлар ҳам қамоққа олингани тасдиқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан