Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Доналд Трамп AҚШнинг энг рейтинги паст президенти
6.11.2017 01:25,  
7

The Washington Post ва ABC 5 ноябрда эълон қилган сўров натижасига кўра, Доналд Трамп AҚШнинг 1963 йилдан бери рейтинги энг паст президенти бўлиб турибди. Сўров натижаларига кўра, америкаликларнинг 59 фоизи Трампни бажариб келаётган лавозимига энг номуносиб шахс сифатида кўрсатган.

Сўров натижалари Д.Трамп сўнгги 65 йил ичидаги энг номуносиб номзод сифатида қолаётганлигини кўрсатган.

Сўровда қатнашганларнинг аксар кўпчилиги – 59 фоиз респондент Трампнинг президент сифатида олиб бораётган ишини маъқуллайсизларми, деган саволга салбий баҳо берган. Сўровда қатнашганларнинг 39 фоизи бир йил аввал сайланган президентнинг олиб бораётган сиёсатни маъқуллашини билдирган. Сўров биринчи марта ўтказилган 1953 йилдан бери Трампнинг президентлик даври рекорд даражадаги паст кўрсаткич бўлиб турибди.

Трампгача бўлган президентлар орасида машҳур бўлгани кичик Жорж Буш бўлиб, респондентларнинг 89 фоизи унинг сиёсатини маъқуллаган, сўровномада иштирок этганларнинг 9% унинг сиёсатидан норози эканликларини билдирган эди. Шунингдек, америкаликларнинг 40 фоизи Барак Обама, 41 фоизи Билл Клинтон сиёсатини маъқулламаганди. Шунга қарамасдан, Обама ва Клинтон сиёсатини маъқулловчилар салмоғи 57 ва 52 фоизни ташкил этганди.

Ижтимоий сўров шу йилнинг 29 октябридан 1 ноябрига қадар ўтказилган ва сўровда 1005 респондент иштирок этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан