Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Техас черковидаги отишмада камида 26 инсон ҳалок бўлди
6.11.2017 17:46,  
6

Якшанба куни қуролланган шахс АҚШнинг Техас штатидаги Сазерленд-Спрингс шаҳарчаси черковига ўт очиши натижасида камида 26 киши қурбон бўлди, 30тача одам яраланди. Маҳаллий полициянинг маълумотига кўра, жиноятчи яширинишга уринган вақтида отиб ташланган. У АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари ветерани 26 ёшли Девин Патик Келли эканлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.

Келли якшанба куни маҳаллий вақт бўйича соат 11:30ларда черковга кириб йиғилганларга қарата ўт очган. Воқеа жойига дарҳол полициячилар ва шошилинч хизмат ходимлари етиб келган.

Округ шерифи Уилсон Жо Такиттанинг айтишича, жиноятчи қочишга уринган, аммо уни отиб ўлдирилган.

Келли АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларида 2009-2014 йилларда хизмат қилган ва ҳарбий суднинг қарори билан хизматдан четлаштирилган.

Айни вақтда расмий сафар билан Японияда бўлган АҚШ президенти Доналд Трамп ҳодисани кузатаётганлиги ҳақида “Твиттер”да хабар қолдирди. АҚШнинг биринчи хоними Мелания Трамп “Бизнинг қалбимиз Техас биландир”, дея твит ёзди.

Бир қатор сенаторлар ва губернаторлар Техасдаги ҳодиса юзасидан ҳамдардлик твитларини ёзди.

Доналд Трамп мотам аломати сифатида 9 ноябрга қадар мамлакатдаги байроқларни энгаштиришга фармойиш берди.

Нохуш ҳодиса муносабати билан Россия, Мексика, Туркия, Украина, Белоруссия давлатлари АҚШга ҳамдардлик билдирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан