АҚШ қачон гипертовуш тезликдаги қуролни ишлаб чиқаради?

07.11.2017 | Илм-фан | 2799

Scout Warrior нашри АҚШ Ҳарбий ҳаво кучларининг илмий ишланмаларига масъул бўлган Жеффри Захариас билан суҳбатлашди. Экспертнинг фикрича, гипертовушли қурол ишлаб чиқарилиши учун босқичма-босқич технологик ривожланиш лозим.

Учувчисиз разведкачи аппарат 2030 йилларда парвоз қилиши мумкин. Худди шу вазифани бажарувчи товушдан тез ҳаракатланадиган аппаратни эса 2040 йилда кўрамиз. Ўша йилларга бориб гипертовушли платформа тайёрланади, унинг асосида ракета ва бошқа разведкачи дронлар ясалади.

Захариаснинг тахминича, 20-30 йил ўтгач, двигателсозлик ва автономлик техникаларида сезиларли тараққиёт юз беради.

Гипертовушли қурол соатига 6 минг кмдан зиёдроқ тезликда ҳаракатлана олади. Бу душманнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа ва ракетадан мудофаа тизимига чап бериш имконини беради.