Украина компанияси Ўзбекистонда завод қуради

08.11.2017 | Иқтисод | 3637

Украина компанияси Ўзбекистонда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ишлаб чиқарувчи завод қуради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчиси Алишер Абдуалиевга асосланиб Latifundist хабар берди.

"Украина компанияси Ўзбекистонда ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ишлаб чиқарувчи корхона қуриш лойиҳасини амалга оширишга киришди. Гап "Фарғонаазот" корхонаси негизида янги завод қурилиши ҳақида бормоқда", — деган Абдуалиев.

Унинг айтишича, завод маҳсулотларига нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёда талаб катта бўлади.