Ўзбекистон 2025 йилгача жаҳондаги энг етакчи 20 та давлатлар рўйхатига кирмоқчи

08.11.2017 | Иқтисод | 4511

Doing Business ҳисоботи доирасида Ўзбекистон 2025 йилгача жаҳондаги энг етакчи 20 та давлатлар рўйхатига кириш борасида иш олиб борилмоқда. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган халқаро давра суҳбатида Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Азим Ахмедхўжаев маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бу мақсадларга эришиш учун республика биринчи навбатда инвестицион сиёсатини ишлаб чиқиш борасидаги ишларни мантиқий якунига етказиш зарур. Бу йўналишда тайёрланаётган Инвестиция кодекси лойиҳаси муҳим омил бўлади.

"Биз хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича миллий қонунчилик базасини қайта кўриб чиқмоқдамиз. Ҳозирги кунгача Инвестиция кодекси лойиҳаси ва тузилиши тайёрланди. Бу кодекс ягона ҳуқуқий ҳужжат бўлади. Биз аниқ тушунамизки, келгусидаги ривожланишимиз бугунги кунда қўяётган қадамларимизга боғлиқ бўлади", — деди Ахмедхўжаев.

Бугунги кунда Ўзбекистон инвестиция масалалари қўмитаси хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодий истиқболларни ривожлантириш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини ўрганмоқда.

Ўзбекистон сармоявий салоҳиятнинг ошишида, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга қаратилган қонунлар ишлаб чиқилишида ҳамда кафолатланган қўшимча имкониятлар яратилишида алоҳида аҳамиятга эга.

Қўмита раҳбари сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда барқарор молиявий тизимни яратишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда. Бу масалада корпоратив ва молиявий маълумотларни тўлиқлиги, маҳаллий компаниялар томонидан ҳисобот юритиш ишларини халқаро стандартлар даражасига етказиш зарур бўлади.

"Биз халқаро майдонда Ўзбекистон брендини яратмоқдамиз ва тарғиб қилмоқдамиз. Бу ерда қисқа муддатда шиддатли пиар-компания ҳақида гап кетмоқда. Шунингдек, бутун дунё бўйича бизнес етакчиларини жалб қилишга ҳаракат қилмоқдамиз. Биз янги қонунчилик ташаббуслар ва амалий қадамларни қамраб олувчи узоқ муддатга мўлжалланган стратегияни ишлаб чиқишни режалаштирганмиз", — деб таъкидлади Ахмедхўжаев.

Ўзбекистон октябрь ойида илк бор ягона — UzAgro бренди остида Россияга мева-сабзавотлар етказилган. Сал илгарироқ Тожикистон Ўзбекистонга ягона бренд остида янги бозорларни биргаликда ўзлаштиришни таклиф қилганди.