Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди Россияга визасиз тартибда келган фуқароларнинг бармоқ излари олинади
8.11.2017 22:59,  
3

Россия Ички Ишлар вазирлиги визасиз тартибда келган чет эл фуқаролари учун мажбурий расмга тушиш ва дактилоскопия (бармоқ излари олиш) жараёнидан ўтказишни режалаштирмоқда, деди Россия Ички ишлар вазири Владимир Колокольцев.

"Ушбу қонун лойиҳаси Россияга визасиз тартибда келган МДҲ фуқароларига таалуқли. Улар келганидан 30 кун ўтиб, ИИБ ҳудудий органига ўзлари турган жой ҳақида билдириш қоғози беришлари керак бўлади. Ана шундай қоғоз бериш вақтида улар суратга тушиш ва дактилоскопиядан ўтиши шарт бўлади", — деди Колокольцев.

Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу қонун лойиҳаси айни дамда ИИВ ички мослаштирув жараёнидан ўтмоқда.

Шу билан бир вақтда, Колокольцев айтишига қарганда, мамлакатга кириб келаётган барча хорижий фуқароларни дактилоскопия қилиш — бюджетдан етарли маблағ ажратилганидан кейин амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, РАНХиГС хабарига кўра, 2017 йилда Россияга келувчи мигрантлар сони охирги 7 йил ичида энг паст кўрсаткичларни намойиш қилмоқда. Жумладан Россияга келаётган ўзбекистонликлар сони ҳам камайган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан