Ўзбекистонда биринчи ярим йилликда озиқ-овқат нархлари 7,6 фоизга ошди

08.11.2017 | Иқтисод | 2386

Ўзбекистонда 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида 2016 йилнинг мос даврига нисбатан озиқ-овқат товарлари нархларининг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда.

Давлат статистика қўмитасининг билдиришича, яққол инфляцион жараёнлар озиқ-овқат товарлари динамикасида ўзини намоён қилди, бунда ўртача ойлик ўсиш суръати 0,8 фоизни, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида 7,6 фоизни ташкил этди.

Хизматларга тарифлар 2017 йилнинг сентябрь ойида 2016 йилнинг декабрь ойига нисбатан 7 фоизга, ўртача ойлик ўсиш суръати эса 0,8 фоизга қимматлашди.

2017 йилнинг 9 ойлигида 2016 йилнинг мос даврига нисбатан нархларнинг бирмунча тез ўсиши тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш фаолияти товарлари нархларининг ўсиши билан боғлиқ бўлиб, йил бошидан нархлар 13,6 фоизга ошган.

Нархларнинг бирмунча кескин кўтарилиши 2017 йилнинг июнь ойи ҳолатига тўғри келади (10,3 фоизга), бунга Молия вазирлигининг реестрига асосан хом нефт ва табиий газ ва конденсат нархлари ўзгариши сабаб бўлди.

2017 йилнинг январь-сентябрида электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш тарифлари 5,8 фоизга ошди (ўртача ойлик ўсиш 0,6 фоиз). Иссиқлик энергияси 13,4 ҳамда электр энергиясига тарифларнинг 6,9 фоизга, шунингдек, газ ва ерости газ инфратузилмаси 7,5 фоизга ва газсимон ёқилғи қувурлар орқали етқазиб бериш хизматлари 4,5 фоизга камайди.