Тошкент вилоятида янги туман ва 3 та шаҳар ташкил этилди

08.11.2017 | Ўзбекистон | 5257

Тошкент вилояти таркибидаги шаҳарлар сони 7, туманлар сони 15 тага етди. Бу Президентнинг 3 ноябрдаги "Тошкент вилояти таркибида Тошкент тумани, шунингдек вилоятга бўйсунувчи Янгийўл, Оҳангарон ва Нурафшон шаҳар ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида назарда тутилган, деб ёзади "Халқ сўзи".

Ҳужжат матни Ўзбекистон Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилган.

Бунгача ҳудудда 14 туман (Бўстонлиқ, Бекобод, Бўка, Пискент, Паркент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Чиноз, Янгийўл, Оққўрғон, Оҳангарон, Қибрай, Зангиота), 4 шаҳар (Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ) бўлган эди.