Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда электр ва газ учун тўловларнинг янгича тарифлари жорий этилади
9.11.2017 11:58,  
29

Ўзбекистонда 2018 йил 1 январдан тадбиркорлар фойдаланилган электр энергияси ва газ учун тўловларни янги тартибдаги тарифларда амалга оширадилар. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг қарорида белгилаб қўйилди.

Эндиликда, пишган ғишт, гипс, цемент ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи, шунингдек, муайян хизматлар кўрсатувчи (ресторанлар, кафелар ва бошқалар) истеъмолчилар уланган қуввати 750 кВА бўлган электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ўрнатиладиган ўсиб борувчи коэффициентлар ва тарифларга мувофиқ амалга оширилади.

Уланган қуввати 750 кВА ва ундан юқори бўлган истеъмолчилар электр энергия учун ҳисоб-китобларни сутка вақтларининг табақалаштирилган тарифи бўйича амалга оширади. Мазкур тартиб бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станцияларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Республиканинг электр таъминоти тизимига юкламани тенглаштириш мақсадида электр энергиядан фойдаланганлик учун тўловларнинг қулай тарифлари жорий қилинмоқда.

Жумладан, тиғиз пайт – эрталабки ва кечки вақтда (белгиланган тартибда ўрнатилади) фойдаланилган электр энергияси учун тўловлар белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коэффициентни қўллаш орқали амалга оширилади. Энг кам юкламали соатларда, яъни тунги пайтда белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камаювчи коэффициентдан фойдаланилади. Бунда белгиланган тариф ярим тиғиз пайтда, яъни сутканинг ёруғ вақтида электр энергия таъминотига тўловлар учун сақланиб қолади.

Давлат раҳбарининг мазкур қарори Ўзбекистонда замонавий энергия самарадор ва энергия тежамкор технологияларни кенг жорий этиш бўйича фаолиятни жадаллаштиришга хизмат қилади, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда йилига 60 миллиард кВт/соатдан ортиқ электр энергияси ишлаб чиқарилади. Электр энергияси истеъмоли йилдан-йилга ошиб бормоқда. Масалан, 2000 йилда бир оила бир ойда 114 кВт/соат электр энергияси ишлатган бўлса, 2016 йилга келиб бу кўрсаткич 35%га ошди ва 160 кВт/соатга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан