Туркия президенти Элон Маск билан ёпиқ эшиклар ортида учрашди

09.11.2017 | Жаҳон | 2522

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Элон Маск билан учрашди. 

«Элон Маск Туркияга Тurksat 5А ва 5Б сунъий йўлдошларини учириш масаласини муҳокама этиш учун келди», — маълум қилди Туркия етакчисининг матбуот котиби.

Эрдўғон ва Маскнинг учрашуви ёпиқ эшиклар ортида ўтди ва бир соатга яқин давом этди. Мулоқотда Туркия технологиялар ва транспорт вазирлари ҳам иштирок этди.

Сунъий йўлдошларни учиришдан ташқари Маск ва Эрдўғон машиналар ишлаб чиқаришни ҳам муҳокама қилди. Anadolu агентлигига кўра, Туркия 2019 йили ўзининг илк автомобилини тақдим этишни режалаштирмоқда.