Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон қизамиқ ва қизилча касалликларидан холи мамлакат деб тан олинди
9.11.2017 14:10,  
36

Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан қизамиқ ва қизилча касалликларини бартараф этган мамлакат сифатида тан олинди, деб хабар берди ЮНИСЕФнинг Тошкентдаги ваколатхонаси.

Мамлакат 2014 йилнинг январ ойидан 2016 йилнинг декабригача бўлган давр ичида ушбу касалликларни бартараф этишга эришди.

"ЖССТнинг қизамиқ ва қизилча бартараф этилганини тасдиқловчи Европа минтақавий комиссиясининг таъкидлашича, бу ҳолат бутун Европа минтақасида қизамиқ ва қизилча касаллигини бартараф этиш мақсадига эришишга сезиларли даражада ҳисса қўшади", дейилади хабарда.

2007 йилда Ўзбекистон Миллий эмлаш тақвимига қизамиқ, тепки ва қизилчага (ҚТҚ) қарши вакцина киритилди. 12 ойлигида ва 6 ёшига болани ҚТҚга қарши эмлаш ушбу касалликларга нисбатан умрбод иммунитетни шакллантиради.

Мамлакат бўйича ҚТҚга қарши эмлаш кўрсаткичлари юқори бўлиб, 2016 йилда қамров биринчи эмлашда 99,5% ни ва қайта эмлашда 99,7% ни ташкил этди.

"14 ёшгача бўлган болалар Ўзбекистон аҳолисининг 27 фоизини ташкил қилади. Эмлаш биз томондан келажак авлодлар учун соғлиқни сақлаш соҳасида қила оладиган энг муваффақиятли ва молиявий томондан самарали сармоялардан биридир,"- деб таъкидлади ЮНИCEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн.

ЮНИCEФ Ўзбекистон ҳукуматига янги вакциналарни киритиш ва сотиб олиш, уларнинг сифатли сақланиши учун совуқ занжир тизимини янада яхшилаш, вакциналарни харид қилишда мустақил молиялаштиришга эришиш ва эмлашга бўлган талабни доимий равишда оширишда кўмак бериб келмоқда.

Сўнгги ўн йилликда Ўзбекистон вакциналарни сотиб олишни барқарор ва мустақил равишда молиялаштиришга ўтди. 2010 йилда республикага олиб келинган вакциналарнинг 90 фоизи давлат бюджети ҳисобидан сотиб олинди. 2020 йилга келиб, мамлакат барча вакциналарни фақат ўз ҳисобидан сотиб олишни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан