Яхши психотерапевт қандай бўлади? (савол-жавоб)

09.11.2017 | Блог | 2594

Сизда ўзингизга ишонч йўқми? Журъатсиз ва қатъиятсизмисиз? Ўзингизга зарур хислатларни тарбиялолмай қийналяпсизми? Унда қуйидаги савол-жавобларни ўқиб чиқинг.

- Мен инфантилман[1].

- Бу ақли расо одамнинг иқроридир.

- Мен жавобгарликни гарданимга олишга қўрқаман.

- Ҳамма ҳам ўз қўрқувини тан ололмайди.

- Мен бирор ишни охирига етказмайман.

- Сизда истакдан воз кечиб, бошқа нарсага қизиқиш хусусияти  бор.

- Ҳатто, сиз билан сеансдан бир иш чиқишига кўзим етмайди.

- Сиз олдиндан башорат қилишни яхши уддалайсиз.

- Наҳотки, мендан ҳеч қандай умид йўқ?

- Сиз одатларнинг ҳаммаси ўша ерга олиб боришини фаҳмладингиз.

- Мени қай кўйга соляпсиз?

- Сиз бошқаларнинг таъсирини тан олмоқдасиз.

- Сиз менга ёрдам берасизми?

- Сиз бошқалардан ёрдам сўрашни ҳам уддалайсиз.

- Сиз саволимга жавоб бермадингиз!

- Бунинг устига қатъиятлисиз.

- Йўқми жавоб?

- Сиз зиддиятни кучайтиришга тайёрсиз.

- Бўлмаса, мен нима учун ҳақ тўлаяпман?

- Сиз сарфлаган маблағингизни қайтаришни талаб қиласиз.

- Кейин-чи?

- Бир неча дақиқалик суҳбат мобайнида сиз ақлингиз расолигини, мардлигингизни, қатъиятингизни ва зийраклигингизни намойиш қилингиз.

- Аммо булар ҳаётда йўқ-ку?

- Сиз бу қарама-қаршиликни пайқадингиз.

- Ҳа, агар бу хусусиятларимни намоён этганимда ҳаётим бошқача бўлар эди!

- Сиз ҳаётингиз ўз хусусиятларингизни намоён этишингизга боғлиқлигини кўрдингиз.

- Бу аниқ.

- Ва тасдиқладингиз.

- Аммо керакли хусусиятларимни тез-тез намоён қилишни қандай эплайман?

- Сиз улар борлигига амин бўлдингиз ва намоён бўлаётибди.

- Сиз улар ҳозироқ шу ерда намоён бўлаётганини айтдингиз-ку.

- Шундайлигини мана ўзингиз тан олдингиз.

- Лекин бу хусусиятларни қандай қилиб тез-тез намойиш қилишни айтмадингиз.

- Сиз саволингизга жавоб олмагунча қўймасдан ўз қатъиятингизни кўрсатдингиз.

- Хўш, нима бўпти?

- Сиз қатъий туриб талаб қила оласиз.

- Аммо мен кўп таслим бўламан ҳам!

- Сизнинг олдингизда иккала йўл ҳам бор.

- Менга танламаслик йўлини очишнинг иложи борми?

- Сиз ўз мақсадингиз йўлида эркинликдан ҳам воз кечишга тайёрсиз.

- Мен қийинчиликни ёқтирмайман холос.

- Сиз оқил кишисиз.

- Аммо бу ишни ўлда-жўлда қолиб кетишига олиб келади!

- Сиз улар орасидаги алоқани кўра оласиз.

- Қатъиятлиликни танлаш учун қийинчиликдан чўчимаслик керак...

- Ҳа, буни ҳамиша амалга оширасиз.

- Шундан мен ҳозир қийин ишни қилаётганлигим келиб чиқяптими?

- Сиз ўз куч-қудратингизни тан олмоқдасиз.

- Аммо мен кучли эмасман-ку!

- Кучсизлигингизни ҳам тан олмоқдасиз.

- Аммо мен бир вақтнинг ўзида ҳам кучли, ҳам кучсиз бўлолмайман-ку!

- Сиз ечимга яқин турибсиз.

- Навбати билан амалга ошира оламанми?

- Сиз нафақат савол беришга, балки жавоб топишга ҳам қодирсиз.

- Менинг ҳамма хусусиятларим шунақами?

- Сиз қонуниятни топдингиз, ҳисоб.

- Мен ҳар хил бўламан, ўзим хоҳлаган фазилатларимни тез-тез намоён этишим керак...

- Бу жуда муҳим кашфиёт.

- Аммо мен ўз камчиликларимдан ҳеч қачон қутулолмайман-ку?

- Танлаш ихтиёридан воз кечишнинг иложи йўқ.

- Улар доим менга ҳамроҳми?

- Сизнинг тасаввурингиз ҳам яхши.

- Ва мен инфантиллик ёки баркамоллигимни намойиш этишни ўзим танлайманми?

- Ҳар сонияда танлайсиз.

- Аммо бунинг масъулияти бор-ку!

- Ҳа, масъулиятни сиз ҳар доим кўтаргансиз ва кўтарасиз.

- Хулқ-атворим қанақа, бўлмаса?

- Сиз ундан ҳозиргина шубҳаланяпсиз.

- Бу хусусиятни автоматик тарзда намоён қиламанми?

- Автопилотга нимани ишонсангиз ўшани қабул қиласиз.

- Амма ҳар доим танлов бор, шундайми?

- Сиз ҳаммасини аллақачон тушундингиз.

- Буни барчасини характерга сингдириш керак.

- Сиз мустақил фикрлашингизни яна бир марта намойиш қилдингиз.

Интернет саҳифаларидан фойдаланиб тайёрланди


[1] Ўзини норасо, ночор, ёрдамга муҳтож, журъатсиз ҳис қилиш, етилмаганлик.