Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОФК Ўзбекистонга 600 минг доллар ажратади
9.11.2017 19:52,  
2732

Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистон футбол федерациясига ўз грант дастурлари доирасида 600 минг доллар ажратади, дея хабар қилди ЎФФ матбуот хизмати.

ЎФФ Умид Аҳмаджонов ва ОФК раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифанинг Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги учрашуви доирасида мазкур келишувга эришилди.

Андижон, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида болалар учун мини майдонлар қуришга 300 минг доллар ажратилса, худди шунча маблағ Республика Олий спорт маҳорати мактаби (РОСММ) сунъий майдонини реконструкция қилишга йўналтирилади.

Учрашув чоғида томонлар Олий лига клубларини лицензиялаш талаблари тўғрисидаги масалаларни ҳам муҳокама қилишди. ОФК президенти Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг ФИФА ва ОФК дастурлари ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар талаблари асосида ЎФФ ва ПФЛ мусобақаларида иштирок этиш учун профессионал клубларга қўйилган талабларни юқори баҳолади.

«Биз термамиз кучли бўлишини истаймиз. Бироқ миллий чемпионат даражасини оширмасдан туриб термани кучайтира олмаймиз», — деб ҳисоблайди ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан