Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ражаб Эрдўғон: банклар сармоядорларга йўл очмас экан, мен буни жиноят деб баҳолайман
11.08.2016 13:33,  
3

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг баёнот беришича, у ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкаларини камайтиришга оид ўз чақириқларига қарши чиқишларни давлатга хиёнат деб баҳолайди. Бу ҳақда кун нашри хабар бермоқда.

Тижорат банклари, мабодо "кредитлар ва фоиз ставкалари борасида салбий қарашга эга бўлса", улар жавобгарликка тортилади. Эрдўған бу ҳақда Туркия экспортчилари Ассоциацияси йиғилишида қилган чиқишида таъкидлаган. 

"Агар банклар сармоядорларга йўл очмас экан, мен буни жиноят деб баҳолайман", - деган президент.

Эрдўғон, шунингдек, банклардан ипотека бўйича фоизларни йиллик ўртача 13,7 фоиздан 9 фоизгача пасайтиришни талаб қилган.

TC Ziraat Bankasi, Sekerbank, Turk Ekonomi Bankasi (BNP Paribas шахобчаси), ҳамда Россия Сбербанкига тегишли бўлган Denizbank раҳбариятлари ипотека кредитлари бўйича фоиз ставкаларини давлат раҳбари талаб қилган кўрсаткичгача пасайтиришган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан