Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Туризм – пахтачиликка нисбатан бир неча баробар кўп даромад келтиради» - Шавкат Мирзиёев
10.11.2017 11:32,  
7

Самарқандга ташрифи чоғида Шавкат Мирзиёев вилоятнинг туризм салоҳиятини ривожлантириш юзасидан амалга ошириладиган лойиҳаларга ҳам алоҳида эътибор қаратди.

2017—2018 йилларда Самарқанд вилоятининг туристик салоҳиятини ривожлантириш дастури бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди. Дастурга биноан 2018 йил вилоятда 19 меҳмонхона қурилиб фойдаланишга топширилади. Натижада соҳада мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.

Самарқанд шаҳрида қўшимча меҳмонхоналар қуриш учун ўндан ортиқ жой танланган. Жумладан, Туркиянинг «АПЕАС» компаниясига 20 миллион доллар миқдорида инвестиция киритиш ҳисобига 4 юлдузли меҳмонхона қуриш учун ер ажратиб берилган. Замонавий меҳмонхоналар билан бирга хорижий сайёҳлар орасида катта қизиқиш уйғотадиган уй меҳмонхоналар тизимини барпо этиш режалаштирилган.

Президент жорий йилда хориждан келган сайёҳлар вилоят иқтисодиётига келтирган фойда бошқа кўплаб соҳалардагидан юқори эканини таъкидлади. Вилоятда туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш, иқтисодиёт тараққиётига янгича суръат бериши қайд этилди.

Давлат раҳбарининг вилоятга ташрифлари чоғида берган кўрсатмалари асосида Самарқанд шаҳрининг Чўпонота массивини ободонлаштириш, янги автомобиль йўли очиш, шаҳар аҳолиси ҳамда сайёҳлар учун замонавий хизмат кўрсатиш объектлари ва меҳмонхоналар барпо этиш мўлжалланмоқда.

Вилоят туризмига тааллуқли яна бир йирик лойиҳа – Амир Темур кўчасидаги собиқ «Алпомиш» заводи ҳудудида барпо этиладиган «Самарқанд-Сити» туристик зонасидир. Шунингдек, Самарқанд эшкак эшиш канали атрофида ҳам замонавий сайёҳлик шаҳарчаси барпо қилинади.

Президент хорижлик мутахассислар иштирокида ишлаб чиқилган сайёҳлик масканлари лойиҳалари билан танишар экан, туристик хизматларга бўлган талаб ошиб бораётганини инобатга олиб, сайёҳлар учун барча шароитларни яратиш зарурлигини таъкидлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан