Ўзбек чегарачилари 900 миллион сўмлик контрабанда мобил телефонларини қўлга олишди

10.11.2017 | Ўзбекистон | 2760

Ўзбекистон чегарачилари йирик миқдорда уяли алоқа телефонларни республикага ноқонуний олиб кириш ҳолатига чек қўйишди. Жиноятчилар уяли алоқа телефонларини Тожикистондан ноқонуний равишда олиб киришга ҳаракат қилишган. 

"Тошкент вилояти Бекобод шаҳрининг Цементчи маҳалласи ҳудудида Тожикистон ҳудудидан олиб кирилган йирик миқдордаги уяли алоқа телефонлари аниқланди. Уларнинг қиймати 878 миллион сўм деб баҳоланди", — дея таъкидлади Давлат чегараларини ҳимоя қилиш қўмитаси вакили.

Чегарачилар томонидан уяли алоқа телефонларининг ноқонуний равишда олиб кириш ҳолати биринчи марта аниқланмаяпти. Контрабанда ҳолатларининг олдини олиш мақсадида яқин вақтларда уяли алоқа қурилмаларни IMEI-коди (International Mobile Equipment Identity) мажбурий рўйхатдан ўтказиш тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

IMEI-кодлари рўйхатга олинмаган уяли алоқа телефонлари эгаларига алоқа хизмати кўрсатилмайди. Кодларни рўйхатга олиш ва импорт қилинадиган уяли алоқа телефонлари учун тўлов ундириш режалаштирилмоқда. Тўлов миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Бундан ташқари, уяли алоқа телефонларининг учинчи шахсларга уяли алоқа телефонларини бериб юбориш ёки сотиш мақсадида IMEI-кодларини қайтариш, ўзгартириш ва янги кодларни ўрнатиш — савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузилиши деб баҳоланиши мумкин. Айбдор шахсларга жиноий жавобгарликкача чоралар кўрилиши ва давлатга етказилган зиённи тўлиқ миқдорда ундирилиши мумкин.

Экспертларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, янги тизимнинг жорий этилиши натижасида уяли алоқа қурилмаларни ноқонуний олиб кирилиши ва қалбаки ускуналардан фойдаланиш ҳолатлари олди олинади. Бюджетга божхона тўловлари тушуми кўпаяди. Шунингдек, телефон ўғрилик ҳолатларни тезкорлик билан аниқлаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, маҳсулот сифати ва маҳаллийлаштириш дастури қўллаб-қувватлаш имкониятини беради.