Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америка компанияси Ўзбекистонда биоматериаллар лабораториясини ишга туширмоқчи
10.11.2017 19:57,  
16

Американинг US Incorported компанияси Ўзбекистонда кенг миқёсдаги диагностика текширув тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги манбанинг айтишича, умумий қиймати 10 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳа 2018-2019 йиллар давомида икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда молекуляр диагностика инновацион лабораторияси, иккинчи босқичда эса барча беморларнинг ягона ахборот базаси ташкил этилади.

"Америка технологияси нафақат инсон биоматериаллари (соч, тук, тери, тирноқ, қон ва бошқа нарсалар), балки тупроқ ва сув намуналарини ҳам тадқиқ қилиш имконини беради. Унинг учун биореагентларни Ўзбекистоннинг ўзида ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Шунингдек, унинг ёрдамида жониворлар касалликларини ўрганиш бўйича хизматлар ҳам кўрсатилади", — деди Америка компанияси вакили.

Республикада ишлаб чиқарилиши йўлга қўйиладиган диагностика тизимлари турли касалликларни дастлабки босқичида аниқлаш имконини беради ва даволаш самарадорлиги ошади. Манбанинг маълум қилишича, Америка томони шунингдек, Ўзбекистонда маълум бир қисми хорижга экспорт қилинадиган тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришни ҳам ташкил қилмоқчи.

Томонлар тез орада лойиҳани амалга ошириш ва республика ҳудудида қўшма корхона ташкил этишни кўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон президенти фармони билан "Ўзфармсаноат" концерни тугатилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.

Агентликка фармацевтика корхоналари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларини дори воситалари, тиббиёт буюмлари ҳамда тиббиёт техникалари билан таъминлаш дастурларини амалга ошириш бўйича вазифалар юклатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан