Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таниқли сатирачи Михаил Задорнов ҳаётдан кўз юмди
10.11.2017 20:01,  
12

Таниқли сатирачи Михаил Задорнов 70 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда телебошловчи Регина Дубовицкая хабар қилди. октябрь ойи бошларида Задорнов «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида касаллиги боис Янги йилга қадар белгиланган концертлари бекор қилишга мажбур бўлгани ҳақида хабар берган, бироқ тафсилотларига тўхталмаган эди.

Задорнов — ёзувчи-сатирачи, юморчи, актёр. 1948 йилда Юрмалада туғилган. 1982 йилда телеэкранларда чиқиш қилишни бошлаган. Икки йилдан сўнг ҳақиқий машҳурликка эришди. У «Аншлаг» ва «Смехопанорама» теледастурлари бошловчиси ва муаллифи сифатида шуҳрат қозонган.

У 10 дан зиёд асарлар ёзган. Улар орасида —лирик ва сатирик ҳикоялар, очерклар, йўл хотиралари ва пьесалар кенг оммалашган. Қатор мукофотлар билан тақдирланган.

Михаил Задорнов ҳажвий чиқишларининг бирида Америка қитъаси очилганда ўзбеклар уни Амир ака деб номлагани ҳақида ҳазилни томоша қилинг.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан