Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда автоҳалокат оқибатида "Нексия" ҳайдовчиси вафот этди
10.11.2017 20:02,  
3

Пойтахтнинг Олмазор туманида  “Нексия” ва “Спарк” автомашиналари тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди, деб хабар беради ИИББ расмий сайти.

ЙТҲ 7 ноябрь куни тунги соат 03:30 ларда туманнинг Шифонур ва Қора-қамиш кўчалари кесишган чорраҳада юз берган. Ҳайдовчи – 1968 йилда туғилган эркак киши ҳушёр ҳолатда “Нексия”ни бошқариб кетаётиб, маст ҳолатдаги ҳайдовчи – 1991 йилда туғилган эркак киши бошқарувидаги “Спарк” билан тўқнашув содир этган.

Мазкур тўқнашув натижасида “Нексия” ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. 

Ушбу ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одам ўлишига сабаб бўлса) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан