Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати совиб кетиши кутилмоқда

11.11.2017 | Ўзбекистон | 6515

13 ноябрдан бутун республика бўйлаб ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда ҳарорат кечаси -2 даражагача пасайиши, кундузи эса +10 даража йилиқ бўлиши мумкин.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-13 ноябрь кунлари кечаси +7…+12 даража, 14-15 ноябрь кунлари кечаси +5...+10 даража бўлади. 12 ноябрь куни кундузи +18...+23 даража бўлиб, 13-15 ноябрь кунлари +10...+15 даражагача пасаяди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. 12 ноябрь куни Қорақалпоғистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-13 ноябрь кунлари кечаси +2…+7 даража, 14-15 ноябрь кунлари кечаси -2...-3 даража бўлади. 12 ноябрь куни кундузи +12...+17 даража, 13-15 ноябрь кунлари +5...+10 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. 14 ноябрь куни айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-13 ноябрь кунлари кечаси +7...+12 даража, 14-15 ноябрь кунлари кечаси +5...+10 даража бўлади. 12 ноябрь куни кундузи +18...+23 даража, 13-15 ноябрь кунлари +10...+15 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради. 12-13 ноябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, 13-14 ноябрь кунлари эса баъзи жойларда секундига 15-20 метр тезликгача кучайиши мумкин. 12 ноябрь куни кечаси ҳаво ҳарорати +8...+13 даража, кундузи +21...+26 даража бўлади. 13-15 ноябрь кунлари +10...+15 даражагача пасайиши мумкин.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради ва ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-14 ноябрь кунлари кечаси +6...+11 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади. 15 ноябрь куни кечаси +5...+10 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 12-13 ноябрь кунлари ёғингарчилик кузатилмайди. 14-15 ноябрь кунлари айрим туманларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 12-14 ноябрь кунлари кечаси +2...+7 даража, 15 ноябрь куни 0...+5 даража бўлади. 12 ноябрь куни кундузи +13...+18 даража, 13-15 ноябрь кунлари +5...+10 даражагача пасайиши мумкин.