Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МХХ Тошкент вилоятида йирик валютафурушни қўлга олди
11.11.2017 10:59,  
4498

МХХ ходимлари республика ҳудудида фаолият кўрсатувчи валютафурушларни аниқлаш бўйича бир нечта махсус тезкор операцияларни ўтказишди. 

"Тошкент вилояти Янгийўл туманида 50 ёшли Равшан Ахмедов 6,5 минг долларни 52,9 миллион сўмга сотаётганда қўлга олинди. Шахсий кўздан кечириш давомида унинг ёнида ашёвий далил сифатида 3,2 миллион сўм борлиги аниқланди", — дея таъкидлади МХХ вакили.

Дастлабки тергов тадбирлари натижасида Р.Ахмедов валюта қимматликларини ноқонуний харид қилиш ва сотиш ҳуқуқбузарлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилганлиги маълум бўлди. Лекин у ўзига тегишли хулоса чиқармади. Энди суд томонидан унга нисбатан қаттиқроқ жазо чораси қўлланилиши мумкин.

Бундан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани "Тамаддум" маҳалласида Шайдулло Абдурахмонов ва Шерзод Эшмуродов мижоздан 4 минг долларни 32,1 миллион сўмга сотиб олаётганда қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан қўлга олинган шахсларга нисбатан Жиноят кодекснинг 177 — моддаси (валюта қийматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) бўйича жиноий ишлар қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан