Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазирини қабул қилди
11.11.2017 11:10,  
5

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда Марказий Осиёда хавфсизлик ва барқарор ривожланишни таъминлашга бағишланган халқаро анжуманда иштирок этган Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Жорий йил сентябрь ойида Остона шаҳрида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашув самаралари Ўзбекистон — Эрон муносабатларининг фаоллашувига хизмат қилгани мамнуният билан таъкидланди.

Ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва иқтисодиётнинг турли соҳаларида кооперацияни мустаҳкамлаш, минтақада самарали транспорт-коммуникация тармоғини барпо этиш белгиланган. Ўзаро манфаатли лойиҳаларни илгари суришда ҳукуматлараро қўшма комиссия муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг эзгу тилакларини етказди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан