Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрдўғон ҳижобга тақиқлов қиритган Европа давлатларини танқид остига олди
11.11.2017 11:16,  
9

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мусулмон аёллари жамоат жойларида ҳижобда юришини тақиқлаган Европа давлатларини танқид остига олди. 

“Европа давлатларида ҳижоб кийишга тақиқлов борган сари кенг тарқалмоқда. Шу йўл билан мусулмон аёлларнинг жамият ҳаётида иштирок этишига халақит берилмоқчи. Улар уйларида ўтиришлари кераклиги ҳақидаги тасдиқлар вирус каби тарқалмоқда”, деб айтди Эрдўғoн Анқарада мусулмон давлатлар тадбиркор аёллари олдидаги нутқида. 

Унинг сўзларига қараганда, бугун кўпчилик Европа давлатларида ҳижобли аёлларнинг таълим олиши ва ишлаши чекланмоқда.

“Имконият туғилганидан Туркияга демократияни ўргатишни яхши кўрадиган давлатларда оддий инсоний ҳуқуқлар бузилишига қарсак чалиб ўтиришибди. Туркия адолатсизлик ва икки хил стандартларга эътибор қаратадиган камдан-кам давлатлардан биридир”, — деб таъкидлаб ўтган Эрдўғoн. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан