Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россияда жума дам олиш куни бўлиши мумкин
11.11.2017 20:38,  
18

Экспертларнинг башорат қилишига қараганда келажакда россияликларнинг меҳнат шарт-шароитлари қаттиқ ўзгаришга юз тутади.

Superjob.ru сайтида ўтказилган сўровномага кўра, кунига 8 соат ишловчи кишилар ўз вазифасини озроқ муддатда ҳам уддалай олади. Қолаверса, рақамли технологиялар ва масофадан туриб ишлаш урфга айланса, иш унумдор ва тез бажарилади. Юқоридаги омилларни эҳтиборга олган Россия Банки раисининг биринчи ўринбосари Сергей Швецов 15 йилдан сўнг жума ҳам дам олиш кунига айланиши эҳтимолини билдирди.

Учта дам олиш кунида фуқаролар шахсий вақтлари ҳисобидан хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган янги секторлар ташкил этиши мумкин.

Ҳозир дунёда масофадан туриб ишлаш амалиёти тарқалмоқда. Йирик банклар, телекоммуникацион ва IT компаниялар пойтахтдан эмас, ҳудудлардан ходим олишга ўтмоқда. Асосан, дастурчилар, чақирув маркази операторлари, мижозлар билан ишловчи мутахассислар, дизайн ва вёрстка билан ишловчилар, ёзма таржимонлар масофадан ишламоқда.

Аммо технология ривожланиши фақатгина дам олиш кунининг кўпайишига олиб келмайди. Халқ хўжалигидаги жараёнларнинг автоматлаштирилиши курьер, бухгалтер, ҳайдовчи, кассир каби касб эгаларини ишсиз қолдириши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан