Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистонда гаровда ушлаб турилган ўзбекистонлик озод қилинди
11.11.2017 21:04,  
10

Алмати вилояти полицияси жиноятчилар томонидан ўғирлаб кетилган ва гаровда ушлаб турилган хориж фуқаросини озод қилиш операциясини амалга оширди, деб хабар берди Алмати вилояти ИИБ матбуот хизмати.

Матбуот хизматининг хабар беришича, Или тумани полициясига 23 ёшли Ўзбекистон фуқароси мурожаат қилиб номаълум шахслар унинг акасини ўғирлаб кетишганлигини билдиради. Маълум бўлишича, унинг акасини Караой қишлоғидаги қурилишлардан бирида бригада бошлиғи бўлиб ишлаган. Жиноятчилар уни иш жойидан машинага мажбуран ўтқизиб номаълум томонга кетишган. Кейинроқ унинг укасига қўнғироқ қилишиб 350 минг тенге талаб қилишган.

"Тезкор тадбир давомида ўғирлаб кетилган хориж фуқароси Карасай туманидаги ижарага олинган уйлардан бирида сақланаётганлиги аниқланди. Гаровга олинган шахсни озод қилиш операцияси уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда Или туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилди. Хориж фуқароси соғ-омон озод қилинди, уни ўғирлаб кетишда гумон қилинганлар қўлга олинди", — дейилади Алмати вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарида.

Алматидаги қурилиш объектларида ёлланма ишчи бўлиб ишловчи 25-28 ёшли беш нафар Жанубий Қозоғистон вилояти фуқароси ҳибсга олинди.

"Ушбу ҳолат юзасидан Қозоғистон Жиноят кодексининг бир нечта моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди", — деди вилоят полицияси вакили.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан