Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия бош вазири АҚШнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид қилди
12.11.2017 21:49,  
9

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Америка Қўшма Штатлари Яқин Шарқда юритаётган сиёсати минтақадаги тинчлик ва барқарорликни таъминлай олмайди, деган фикрда.

Туркия таъқиқлаган Курдистон ишчилар партиясига алоқадор деб саналувчи Сурия курдларига Қўшма Штатлар ҳарбий ёрдам бермоқда. Бу эса расмий Анқара ва Вашингтон ўртасига совуқлик тушириши шубҳасиз.

“Марксча-ленинча йўналишдаги курд гуруҳларининг бари Туркиянинг миллий хавфсизлигига тўғридан тўғри таҳдиддир. Аммо ИШИДга қарши курашда АҚШ улар билан ҳамкорлик қилмоқда. Вашингтоннинг ҳозирги сиёсати минтақадаги тинчлик ва барқарорликка ёрдамлашади, деб ўйламайман”, деди Бинали Йилдирим

Вазир, шунингдек, АҚШнинг Эронга нисбатан сиёсатини ҳам танқидий баҳолади ва Қўшма Штатларнинг Эрон билан ядро дастури бўйича тузган битимни бекор қилишга уринишини ҳуқуқий жиҳатдан номувофиқ деб ҳисоблади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан