Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: АҚШ миллий хавфсизлик агентлиги хакерларнинг маълумотлар ўғирлашидан танг аҳволда қолди
13.11.2017 20:01,  
11

АҚШнинг Миллий хавфсизлик агентлиги 2016 йилги хакерлар хуружи ва уларнинг бир нечта зарарли дастурларни ўғирлаганларидан сўнг инқирозни бошдан кечирмоқда. МХА бу дастурлардан электрон қурилмаларга дунё тармоқларига киришда фойдаланган, деб ёзади The New York Times нашри.

Shadow Brokers хакерлар гуруҳи миллий хавфсизлик агентлигидан ўғирланган бир қатор воситаларга дастурли код эълон қилди. Мазкур код кейинчалик бутун дунё бўйича йирик зарар келтирган вирусларни ишлаб чиқишда қўлланилди. Бузиб кириш ҳанузгача ошкор қилинмаган.

Миллий хавфсизлик агентлиги вазиятга расмий равишда изоҳ бермаган.

«Агентликдаги ҳозирги ва собиқ расмий шахсларнинг айтишича, Shadow Brokers’нинг 2016 йилда бошланган ошкоралиги агентлик учун ҳалокатли оқибатларни ўзида мужассам этган. Мазкур ҳолат агентликнинг қудратли киберқуролни ҳимоя қилиш қобилиятини хавф остида қолдирган», — дейилади хабарда.

Нашрга кўра, ҳужжатларнинг ўғирланишини "МХАни ларзага солган зилзилага қиёслаш мумкин". Тахминларга кўра, Shadow Brokers хакерлари етказган зарар МРБ ва МХАнинг собиқ ходими Эдвард Сноуден етказган талофатдан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин. Чунки у оммавий кузатиш дастурининг номини ошкор қилган эди. Бу хакерлар эса, дастурий таъминотлар кодини эълон қилиб, улардан учинчи томон фойдаланишига имкон яратди. 

Аммо ҳозирча, МХА собиқ ходимига кўра, Америка ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари хакерларни топа олгани йўқ. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан