Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эрон ва Ироқ чегарасида зилзила талафотлари фотосуратларда
14.11.2017 17:23,  
1

Якшанба куни Эрон ва Ироқ чегарасида 7,2 магнитудали зилзила содир бўлди.

Ерости силкинишлари Эроннинг Кермоншоҳ шаҳридан 104 км ғарбда ва Бағдоддан 204 км шимоли-шарқда ҳам сезилди.

Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда экани айтилмоқда.

Табиий фалокатдан энг катта зарар кўрган Эроннинг ғарбидаги Қасри Ширин, Илам ва Кермоншоҳ шаҳарларидир.

Ҳалокат юз берган ҳудудларга дарҳол қидирув-қутқарув ишлари жалб этилди.

Стратегик объектлар, жумладан, нефть-газ инфраструктураси шикаст кўрмади.

Зилзиланинг дастидан кўплаб тураржой бинолари қулаб тушди.

Маҳаллий ҳукумат вакилларининг билдиришича, одамларга керакли озиқ-овқат ва ёнилғи етказиб берилган.

Табиатнинг даҳшатли ҳодисаси эски уйларни ер билан битта қилди.

Икки мамлакатнинг жами икки ярим мингдан ортиқ фуқаролари турли даражада шикаст кўрди.

Эронда 70 мингдан зиёд одамлар бошпанасидан ажралди.

Туркия зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам таклиф қилди ҳамда 92 нафар қутқарувчи, 4 минг чодир ва 7 минг чойшаб жўнатди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан