Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда ўзбекистонликлар автоҳалокатга учради
14.11.2017 17:55,  
8

Қирғизистон Баткент вилоятида содир бўлган автомашиналар тўқнашуви натижасида 3 нафар киши ҳалок бўлди, деб хабар қилди Қирғизистон ИИВ матбуот хизмати.

Ушбу автоҳалокат бугун эрталаб Лейлекс тумани 24 км Исфара — Ўш трасса йўлида содир бўлди. Honda Stepwgn ва ВАЗ-2107 русумли автомашиналар юзма-юз тўқнашдилар.

Матбуот хизмати хабарига кўра, Honda Stepwgn машинасида бўлган 28 ёшли ҳайдовчи, 69 ёшли йўловчи ҳамда "Жигули" машинасида бўлган 30 ёшли ҳайдовчи — Баткент ИИБ ходими воқеа жойида ҳалок бўлди.

"Милиция ходими тўғрисида маълумотларга аниқлик киритилмоқда. Маълум бўлишича, унда 3 нафар фарзанд бўлган. Тўқнашувда 8 нафар киши жабрланган, улар ичида ўзбекистонликлар ҳам бор. Ҳозирча қайси автомашина қарама-қарши йўлга чиққанлиги номаълум. Тўқнашув бўйича барча экспертизалар тайинланган", — дейилган матбуот хизмати хабарида.

Aвтоҳалока ҳолати юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан