Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия Ўзбекистон бозорига инвестиция киритишга тайёр
14.11.2017 17:56,  
9

Германия иқтисодиётининг шарқий қўмитаси аҳолиси 30 миллиондан ортиқ бўлган Ўзбекистон немис инвесторлари учун анча истиқболли бозор эканлигини маълум қилди.

"Марказий Осиё мамлакати 2016 йил кузида раҳбарият алмашганидан сўнг ислоҳотлар йўлидан бормоқда ва Жаҳон банкининг Doing Business Report 2018 ҳисоботида энг яхши мамлакатлар ўнлигига кирди", — дейилади қўмита хабарида.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, немис экспертлари республикада иқтисодий ўсиш юқори суръатда бораётганлиги боис германиялик бизнесменларда қизиқиш уйғотганлигини қайд этишмоқда.

Германия иқтисодиётининг шарқий қўмитаси бош вазир Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Германияга ташрифи арафасида Ўзбекистонга оид махсус мақола эълон қилди.

Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Германия иқтисодиётининг Шарқий қўмитаси ва Германия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгашининг мажлисларида иштирок этади, "KfV" Германия тараққиёт банки ва ГФР етакчи компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказади ҳамда Ўзбекистон билан ҳамкорлик ўрнатишга қизиқиш билдирган баъзи йирик замонавий корхоналарга ташриф буюради.

Бўлажак Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида ва ташриф якунига кўра иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан