Ўзбекистон Тбилисида бўлиб ўтадиган халқаро гидроэнергетика конгрессида қатнашади

14.11.2017 | Ўзбекистон | 2241

Ўзбекистон делегацияси Тбилисида 14-15 февралда бўлиб ўтадиган "Гидроэнергетика. Каспий ва Марказий Осиё — 2018" халқаро конрессида иштирок этади.

Ўзбекистон делегацияси таркибидан "Ўзбекгидроэнерго" АЖ ва унинг таркибидаги тузилмалар вакиллари жой олади.

"Гидроэнергетика. Каспий ва Марказий Осиё" конгресси минтақа (Грузия, Озарбайжон, Эрон, Арманистон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон) вакилларининг ўзаро мулоқот, тажриба алмашиш майдони бўлиб, гидроэлектростанцияларни қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш борасида ечимлар топиш ва ҳамкорликда ҳаракат қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Конгресс биринчи бор 2017 йил 15-16 февралда ўтказилган бўлиб, унда яқин ва узоқ хориждан юздан ортиқ экспертлар, энергетика соҳасида фаолият юритувчи хусусий ва давлат секторлари вакиллари иштирок этган.