Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонга келувчи туристлар учун бериладиган визалар миқдори 24 фоизга кўпайди
15.11.2017 13:59,  
5

2017 йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 224 022 нафар чет эл фуқароларига, шу жумладан, 96 752 нафар сайёҳларга ва 32 898 нафар тадбиркорларга Ўзбекистонга кириш визалари берилди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

2016 йилнинг шу даврига нисбатан берилган визалар умумий сони 21 фоизга, шу жумладан, берилган сайёҳлик визалари 24 фоиз, тадбиркорлик визалари 27 фоизга ошди.

2017 йилнинг 9 ойи мобайнида ТИВ Консуллик бошқармаси ва Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасалари томонидан чет эл фуқароларига Ўзбекистонга кириш визасини бериш, биометрик паспортни алмаштириш/бериш, ватанга қайтиш тўғрисидаги гувоҳнома бериш, фуқаролик ҳолатини қайд этиш, нотариал хизмат кўрсатиш ва бошқа масалалар билан боғлиқ жами 308 879 та консуллик амаллари бажарилди.

Энг кўп консуллик ҳаракатлари Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон (55 938), Россия (25 866), Туркманистон (17 005), Қозоғистон (16 381), Жанубий Корея (13 874), Германия (13 376), Хитой (12 603) ва Ҳиндистондаги (11 925) элчихоналарида амалга оширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан