Россияда сим-карта паспорт ўрнини босиши мумкин

15.11.2017 | Жаҳон | 2361

Россия Давлат Думаси сим-картани тўлақонли инсон шахсини аниқлаш воситасига айлантириш ҳақидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

“Бугунги кунда сотувга чиқарилган sim-карталар устидан назорат суст, лекин назорат кучайтирилса, sim-карта тўлақонли инсон шахсини аниқлаш воситасига айланиши мумкин. сим-карталар, аллақачон, банк карталари ўрнига тўлов вазифасини бажармоқда, келажакда эса сим-картага кредит ҳам олиш мумкин бўлади”, — деди Россия Давлат Думаси молия бозори қўмитаси раиси Анатолий Аксаков.

Дума вакилининг сўзларига кўра, бир кишига бериладиган sim-карталар сони чекланмаган бўлади. Буни амалга ошириш учун, даставвал, давлат sim-карталар рўйхатини ташкил қилиш ва сотилаётган сим-карталар устидан назоратни кучайтириш керак бўлади.

“Известия” нашри ёзишига кўра, уяли алоқа операторлари ушбу янгиликларга қизиқиш билан қарашмоқда, лекин Россия молия мониторинг хизмати ушбу ташаббусни қўллаб-қўвватлашга тайёр эмас. Уларнинг фикрига кўра, шахсни аниқловчи ҳужжатлар фақат давлат органлари томонидан берилиши керак.