Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 1 декабрдан хорижга пул жўнатмаларини сўмда жўнатиш мумкин бўлади
15.11.2017 16:03,  
6

Ўзбекистон банклари 1 декабрдан хорижга пул жўнатмаларини сўмда жўнатишни йўлга қўяди.

Бугунги кунда ўзбекистонликларда хориждаги, масалан, чет элда ўқиётган ёки даволанаётган яқинларига пул жўнатиш эҳтиёжи катта. Аммо аҳоли ҳаттоки конвертация очилганидан кейин ҳам пул жўнатиш хизматидан тўлақонли фойдалана олмаяпти, чунки банклар хорижга жўнатиш учун фақат нақд хориж валютасини қабул қилади. Лекин тез орада вазият ўзгаради.

"1 декабрдан бошлаб ушбу хизмат жорий этилади. Натижада чет элга пул жўнатмоқчи бўлган, лекин хорижий валютаси бўлмаган фуқаролар сўмда пул жўнатишлари мумкин бўлади. Улар банкка миллий валюта билан келишади, бу ерда пул хориж валютасига конвертация қилинади ва чет элга жўнатилади", — деди Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Тимур Ишметов Халқаро пресс-клуб йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб жисмоний шахслар банкларга валютани бозор курсида сотиш ҳуқуқига эга бўлишди. Хориж валютасини сотиб олиш эса тижорат банкларининг конверсион бўлимларида халқаро тўлов карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.

Юридик шахслар халқаро операциялар учун банклардан хориж валютасини чекланмаган миқдорда сотиб олиши мумкин.

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистондаги банклар аҳоли ва бизнес вакилларидан бир ярим миллиард доллардан зиёд валюта сотиб олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан