Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий банк 50 минг сўмлик қоғоз пуллар миқдорини кўпайтиради
15.11.2017 18:16,  
4

Бугун Халқаро пресс-клубда «Валюта бозори: дастлабки натижалар ва истиқболдаги режалар» мавзуига бағишланган сессия бўлиб ўтди.

Сессияда иштирок этган, Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Тимур Ишметов айтишига қараганда, Марказий банк тангалар борасида ҳали аниқ қарорга келмаган, лекин аҳоли қулайлиги учун қиймати катта бўлган банкноталарни кўпроқ ишлаб чиқаришни бошлаган.

"Тангалар борасида ҳозирча аниқ қарорга келинмади. Жамиятга қулайлик яратиш ва ишлаб чиқаришни оптимизация қилиш мақсадида биз айрим катта қийматли банкноталарни, масалан 50 ва 10 минг сўмлик қоғоз пулларни кўпроқ чиқармоқдамиз", —  деди МБ раиси ўринбосари Тимур Ишметов

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон ОАВлари тижорат банклар 500 ва 1000 сўмлик банкноталарни муомаладан чиқариб, уларнинг ўрнига танга пуллар киритиши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Марказий банк фикрига кўра танга пуллар ишлаб чиқаришда қимматроқ бўлсада уларнинг муомалада бўлиш муддати узоқрок.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан