Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда бензин тақчиллигига барҳам бериш учун 250 млн доллар ажратилди
16.11.2017 17:59,  
2

Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг охирига қадар нефтни қайта ишлаш заводларига углеводород хом-ашё сотиб олиш учун бюджет ҳисобидан 2 триллион сўм миқдорида (250 млн доллар ) сумма  ажратиш ҳақидаги қарорни имзолади.

Ушбу сумманинг 600 миллиарди ёнилғи тақчиллиги муаммосини тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида ушбу ҳафтанинг охирига қадар нефт заводлари ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши керак.

Ундан ташқари, Тошкентда жамоат транспорти хизматлари нархи кескин ўсишини олдини олиш мақсадида, президент давлат бюджетидан "Тошшахартрансхизмат" компаниясига 2017-2018 йилларда қўшимча маблағ ажратишни топширди. 

Бензин нархларининг ошиб кетишини олдини олишга қаратилган яна бир муҳим чора – бу 2017 йилнинг 15 ноябридан бензин ва дизель ёнилғиси учун солиқларни 50% га камайтирилиши бўлди. Ушбу чора бензин нархи ошиб кетишини олдини олишга  қаратилган.

Ундан ташқари Шавкат Мирзиёев 2020 йилнинг 1 январига қадар углеводородли хом-ашё импорт қилувчи корхоналарни божхона солқларидан озод қилди. Нефтни қайта ишлаш заводлари ҳам даромад солиғидан озод қилинди. Бунинг эвазига иқтисод қилинган маблағлар ишлаб чиқариш базсини техник ва технологик янгилашга ва ишлаб чиқариш қувватини  оширишга йўналтирилган бўлиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 15 ноябрь куни Ўзбекистонда Вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан ёнилғи нархи оширилган эди. Ушбу чора бензин тақчиллигини олдини олиш ва республиканинг барча ҳудудларини етарли миқдорда ёнилғи билан таъминлаш мақсадида амалга оширилган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан