Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда улкан логистика маркази қурилиши бошланди
16.11.2017 18:02,  
43

Наманган вилоятининг Поп шаҳрида "Namangan agro logistic" масъулияти чекланган жамиятининг логистика маркази қурилиши бошланди.

Лойиҳа йилига 3 минг тонна маҳсулотни сақлаш ва 7 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлашга мўлжалланган, деб ёзади "Халқ сўзи" нашри МЧЖ раҳбари Яҳёхон Ҳамдамовга таянган ҳолда.

Дастлабки босқичда соатига 2 тонна гилос ҳамда 6 тонна олмани саралаш ва қадоқлаш қувватига эга технологияларни ишга тушириш режалаштирилган бўлиб, бу келгуси йилнинг баҳорида ниҳоясига етказилади.

Айни жараёнда уч минг тонна сиғимга эга совиткичли омборлар ҳам бунёд этилади. Кейинги босқичда эса Жанубий Корея усулида иссиқхона қуриш ҳамда 3 гектар майдонда малиназор яратиш кўзда тутилган. Италия технологиясига асосланган қайта ишлаш цехида эса бир кеча-кундузда 7 тонна шарбат концентрати тайёрланади.

Логистика марказидаги дастгоҳлар дастлабки пайтда аҳоли ва фермер хўжаликларидан қабул қилинган хом ашё ҳисобига фаолият юритса, бу ерда ташкил этиладиган 200 гектарлик интенсив боғ ҳосилга киргач, мажмуа ўзини ўзи мева-сабзавот билан таъминлашга ўтади. Марказнинг тўлиқ ишга туширилгач эса 250 киши иш билан таъминланади.

Тижорат банкининг 17 миллион 700 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағи йўналтирилаётган мазкур иншоот лойиҳаси жорий йил июль ойида Ўзбекистон раҳбари томонидан Наманган вилоятига ташрифи чоғида қўллаб-қувватланган эди, деб ёзади нашр.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан