Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент шаҳар прокуратураси: Уч опа-сингилнинг нима сабабдан вафот этгани ҳозирча маълум эмас
17.11.2017 09:38,  
7

Шу йилнинг  8 ноябрь куни Тошкент шаҳар Олмазор тумани Тансиқбоев мавзесида яшаб келган 2010 йилда туғилган Муниса, 2011 йилда туғилган Мухлиса ва 2013 йилда туғилган Моҳира Қосимовалар тиббиёт муассасаларида номаълум этиологияли моддадан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим бошлиғи Бобир Деҳқонов бугун шаҳар ИИББда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб ёзади UZ24 нашри.

Б.Деҳқоновнинг сўзларига кўра, мазкур ҳолат бўйича жорий йил 9 ноябрь куни ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми "а" банди билан Олмазор туман прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда бу бўйича тергов ҳаракатлари олиб бориляпти. Жумладан, шу хонадонда қизчалар истеъмол қилган дори-дармонлар, музлатгичдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олинган. Шунингдек, дори-дармонлар сотиб олинган дорихонадан ҳамда шашлик истеъмол қилинган ошхонадан ҳам тегишли намуналар олиниб, улар юзасидан суд кимё экспертизаси ва суд тиббий экспертизалари тайинланган. Текширувлар эксперт муассасалари томонидан ўтказиляпти.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги  қизчалар поликлинакага олиб борилганда уларга кўрсатилган тиббий муолажаларнинг тўғри ёки нотўғрилиги бўйича хизмат текширувини тайинлаган.

Брифингда қизларнинг ўлимига сабаблардан бири сифатида талқин қилинаётган табиблар тайинлаган гиёҳлар бўйича ҳам савол берилди. Унга жавобан Б.Деҳқонов бу гап-сўзлар ҳали тасдиқланмаганини айтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан