Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги маҳкумлар ишлаб чиқаришга жалб этилади
17.11.2017 09:54,  
20

Президентнинг 11 августдаги қарорига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 ноябрдаги 904-сон қарори билан 2018-2024 йилларда жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:

1. 2018-2022 йилларда жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотлари ишлаб чиқариш қувватларини ривожлантириш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш чора-тадбирлари;

38 та жазони ижро этиш муассасаси бўйича 2018-2022 йилларда уларнинг ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш мақсадида 33 млрд. сўмга яқин сумма (шундан 3/2 қисми 2018-2019 йилларда) сарфланиши режалаштирилган. Амалга ошириладиган тадбирлар натижасида маҳкумлар учун 1317 та иш ўрни очилиши, 1-2 сменада 2200 нафар маҳкумлар учун қўшимча иш ўринлари очилиши назарда тутилмоқда.

2. Жазони ижро этиш муассасаларининг бюджет маблағлари ҳисобига қопланадиган коммунал харажатларини босқичма-босқич ишлаб чиқариш маблағлари ҳисобига қоплаш бўйича 2019-2024 йилларга мўлжалланган прогноз режаси;

3. Жазони ижро этиш муассасаларининг харажатларини босқичма-босқич ишлаб чиқариш маблағлари ҳисобига қоплаш бўйича 2020-2024 йилларга мўлжалланган прогноз режаси (5 та жазони ижро этиш муассасаси бўйича).

Шунингдек ҳужжатда 77 номдаги жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рўйхати келтирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан